Ўзбекистон Суриядаги фуқароларни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Суриядаги фуқароларни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёрланмоқда

Жорий йилнинг 30 май куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, махсус авиарейсда 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган эди.Ўзбекистон Суриядаги фуқароларни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёргарлик кўрмоқда. 

CABAR.asia портали Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг маълумотларига таяниб, яқин Шарқдаги юртдошларимиз ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.

Ўзбекистон махсус хизматлари маълумотига кўра, Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар зонасида ҳамон ўзбекистонликлар қолмоқда. Уларнинг 177 нафарини иккинчи операция давомида қайтариш кўзда тутилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!