Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди. Бу ҳақда республика ТИВ баёнот берди.

ТИВ ўз баёнотида томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

“Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур”, - дейилган баёнотда.

Ўзбекистон томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!