Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувига ҳакамлар тайинланди

Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувига ҳакамлар тайинланди

Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь, пайшанба куни Жаҳон Чемпионати—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради.

Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувни япониялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ўйин бош ҳаками — Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари — Ҳироши Ямаучи ҳамда Жун Миҳара ёрдам беради. Захира ҳаками — Юдаи Ямамото.

ЖЧ—2022 саралаши

5-тур баҳси

14 ноябрь, пайшанба

Ўзбекистон — Саудия Арабистони

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония).

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳироши Ямаучи (Япония), Жун Миҳара (Япония).

Захира ҳаками: Юдаи Ямамото (Япония).

Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания).

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!