Ўзбекистон Россияга COVID-вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳужжатни юборади

Ўзбекистон Россияга COVID-вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳужжатни юборади

Ўзбекистон ноябрь ўрталаригача Россия билан COVID-вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги ҳужжатни тайёрлайди. Бу ҳақда СЭС хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев «Газета.uz»га маълум қилди.

«Кейинчалик, сертификатларни ўзаро тан олиш масаласини кўриб чиқиш учун [ҳужжатни] Россия томонига юбориш таклиф қилинмоқда», — деди Баҳодир Юсупалиев икки давлат ўртасида эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш муддатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Ҳужжат стандарт бўлиб, у ҳам РФ ва МДҲнинг бошқа давлатлари, ҳам узоқ хориж мамлакатларининг эмлаш сертификатларини тан олиш учун тайёрланган.

«Ундан кейини эса ушбу давлатлар, хусусан, Россия Федерацияси сертификатларни тан олиш таклифига қандай муносабатда бўлишига боғлиқ», — дея қўшимча қилди Баҳодир Юсупалиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!