Ўзбекистон Республикаси Конституциясига неччи марта ўзгартириш киритилган?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига неччи марта ўзгартириш киритилган?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 11 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

? 1993 йил 28 декабрь қабул қилинган қонунга кўра қуйидаги ўзгартириш қиритилди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 77-модда 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;

? 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси  XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 89-модаасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 77-моддасининг биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 90-моддасининг иккинчи қисмига тузатиш киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

? Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

?  Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

?  Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 15-октябрда қабул қилинган Қонуни билан 105-моддасининг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!