Ўзбекистон «қора рўйхат»дан чиқиб, «қизил ҳудуд»га кирди

Ўзбекистон «қора рўйхат»дан чиқиб, «қизил ҳудуд»га кирди

Чегара билмас мухбирлар халқаро нодавлат ташкилоти (Reporters sans fronti res, RSF сайти Ўзбекистонда блокланган) ҳар йиллик матбуот эркинлиги рейтингини эълон қилди.

Газета.uz хабарига кўра, Ўзбекистон бу рейтингда 160-ўринни эгаллаб, матбуот эркинлигининг энг ёмон позициясига эга бўлган мамлакатлар рўйхатини тарк этган. Ўтган йили Ўзбекистон рўйхатда 165-ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, ҳозирги ҳолат RSF томонидан ёмон (бад) деб баҳоланмоқда.

Назорат, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳали ҳам мавжуд, ҳукумат эса оммавий ахборот воситалари устидан назоратни сезиларли даражада сақлаб турибди , дейилади ташкилот ҳисоботида.

Қозоғистон рейтингда 158-ўринни, Тожикистон эса 161-ўринни эгаллаган. Туркманистон 180-ўринда рейтингга якун ясайди. Қирғизистон матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият муаммоли (problematic) деб баҳоланган ягона Марказий Осиё мамлакатига айланиб, 83-ўринни эгаллаган.

Россия (148-ўрин), Беларусь (153), Украина (102), Молдова (91), Арманистон (61) ва Грузия (60) собиқ СССР мамлакатлари ичида Ўзбекистонга нисбатан юқорида жойлашган. Болтиқбўйи мамлакатларида вазият анча яхши: Литва 30, Латвия 24, Эстония 11-ўрин.

Биринчи ўрни Норвегия, Финляндия иккинчи, Швеция учинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўнталикка Голландия, Дания, Швейцария, Янги Зеландия, Ямайка, Бельгия ва Коста-Рика кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!