Ўзбекистон Қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергиясини сотиб олди

Ўзбекистон Қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергиясини сотиб олди

Ўзбекистон 17 миллион доллар эвазига Қирғизистондан салкам 400 миллион киловатт-соат электр энергиясини импорт қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Саноат, энергетика ва қазилма бойликлардан фойдаланиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Айтмамат Кадирбаев иқтисод тармоқлари ва аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича йиғилишда маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Қирғизистондан 2 цент баҳосида 399 миллион киловатт-соат электр энергияси сотиб олган.

Ҳозиргача 17 миллион долларлик электр энергия экспорт қилинган. Ўтган йили Қирғизистон 754 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилишни режалаштирган эди, лекин амалда кўпроқ — 765 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилинган.

“2018 йилнинг баҳорги ва ёзги даврида Ўзбекистонга 467 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилинди. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича 500 миллион киловатт-соат экспорт қилиш режалаштирилган эди, бироқ 467 миллион киловатт-соатга етганидан сўнг, экспорт тўхтатилди”, — деган Кадирбаев.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!