Ўзбекистон Қирғизистонда тикувчилик фабрикасини очади

Ўзбекистон Қирғизистонда тикувчилик фабрикасини очади

25-29 март кунлари Ўзбекистон «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва тўқимачилик корхоналари вакиллари «Бишкек» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюришди.

Бишкек ЭИЗнинг бош директори Қудрат Тайчабаров, «Нил-Гранит» (SAMO бренди) компанияси раҳбари Акром Ғаниев  ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарининг ўринбосари Дониёр Хабибуллаев қўшма ҳужжатни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонда йирик тикувчилик фабрика иш фаолиятини йўлга қўйиш учун 2 миллион доллар инвестиция киритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!