Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 15 метр чуқурликда махфий туннел топилди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 15 метр чуқурликда махфий туннел топилди

Ўш вилоятининг Қорасув туманида Қирғизистон ва Ўзбекистонни ерости йўли орқали боғлаб турувчи туннел топилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, Кактус-медиа хабар берди.

Маълум қилинишича, туннел 15 метр чуқурликда жойлашган, унинг кириш қисми 1,8 метрни, эни 1,5 метрни ташкил этади. Кириш қисмидан чегара чизиғигача 40 метр, киришдан чиқишгача бўлган масофа эса 270 метрга тенг.

Ушбу туннел аниқланган ҳудуд эгаси Жалолобод туманининг «Қизилжар» посёлкасидаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётгани сабаб унга нисбатан қайта тиббий текширув ўтказиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтда жиноий ишга алоқадор воситаларини ер сатҳидан олиб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!