Ўзбекистон Қатарни ҳам енгди

Ўзбекистон Қатарни ҳам енгди

Ҳозиргина Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан ўртоқлик ўйинини ўтказди. “Миллий” стадионда кечган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Эктор Купер бу сафар ҳам катта ўзгаришларни амалга оширди. Дарвозабондан тортиб ҳужум чизиғигача янгилади. Ҳатто терма жамоа сафида дебют ўйинини ўтказганлар ҳам бўлди. Шу боисдан ўйин давомида футболчиларимизда хатолар, шошма-шошарликлар кузатилди, аммо умумий олганда ёмон эмас.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Вакилларимиз иккита қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимда эса дастлаб Одил Аҳмедов боши билан ҳисобни очган бўлса, кейин захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундай қилиб, Эктор Купер иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ўртоқлик ўйини
16 октябрь, соат 19:00. "Миллий" стадион
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР 2:0 (0:0)
Голлар: Одил Аҳмедов (73), Марат Бикмаев (86)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (78) — Али Зайнобиддин (22), Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад (57)
Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Ҳусниддин Ғофуров (Достонбек Ҳамдамов 46), 8.Икром Алибоев (Владимир Козак 83), 9.Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев 90+2), 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев 77), 15.Одил Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов, 31.Егор Кримец (Достонбек Турсунов 62).
Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан ал-Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам ар-Ровий, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим (Аҳмад Абдулмутал 75), 19.Али Зайнобиддин, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!