Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати қанча?

Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати қанча?

HowMuch портали Халқаро валюта жамғармаси маълумотларидан фойдаланиб, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини ифодаловчи инфографика ишлаб чиқди.

Унда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 24 фоизга тенг деб, олинган.

Давлат қарзи ЯИМга нисбатан юқори давлатлар ўнлигига Япония (238 фоиз), Греция (182 фоиз), Барбадос (157 фоиз), Ливан (147 фоиз), Италия (132 фоиз), Эритрея (131 фоиз), Конго Республикаси (131 фоиз), Кабо Верде (126 фоиз), Португалия (126 фоиз), Судан (122 фоиз) ва Сингапур (111 фоиз) кирган.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи Марказий банк маълумотига кўра, 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,4 млрд долларни ташкил қилган. Умумий ташқи қарзнинг 53 фоизи ёки 8,78 млрд доллари давлатга, 47 фоизи ёки 7,71 млрд доллари хусусий секторга тегишли.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!