Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди

Бугун Владивостокда бўлиб ўтган мусобақалар ўз якунига етди. Сўнгги беллашувлар бадминтон бўйича бўлиб ўтди.

Сайфиддин Мухторов ва Суҳроб Ғайбуллаев жуфтлик баҳсларида “кумуш”га эга чиқишди. Сайфиддин Мухторов (яккалик), Ситора Маҳмудова ва Гулхадича Сейтжанова (жуфтлик), Ситора Маҳмудова ва Сайфиддин Мухторовлар (микст) эса Ўзбекистон жамоасига “бронза” келтиришди.

Шу тариқа, матонатли ёш ўзбекистонлик спортчилар ўйинларда 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медаль жамғаришди.

Мусобақалар якунига кўра Сибир округи биринчи (119 та медаль), Ўзбекистон иккинчи (114 та) ва Москва эса (110 та) учинчи поғонада қайд этилди.

Давлатлар кесимидаги кучли учлик:

1️⃣ Россия
2️⃣ Ўзбекистон
3️⃣ Қозоғистон


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!