Ўзбекистон ОПЕКка кузатувчи мақомида қўшилди

Ўзбекистон ОПЕКка кузатувчи мақомида қўшилди

Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтган "ОПЕК+Россия"  мажлисида Ўзбекистон, Чад ва  ЖАР ОПЕКка аъзо бўлишиди. ОПЕК раиси, БАА энергетика вазири Сухейль ал-Мазруи ташкилотга кузатувчи сифатида янги қўшилган мамлакатларга миннатдорлик билдирди.

Учрашувда ОПЕКка аъзо бўлган ва бўлмаган мамлакатлар нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга келишиб олишди. Келишувга кўра, дунё миқёсида нефт қазиб олиш ҳажми суткасига 1,2 млн баррелга камайтирилади. Шундан 800 млн тонна ОПЕК аъзолари, қолган 400 млн тонна эса ОПЕКка аъзо бўлмаган мамлакатлар томонидан кўнгилли равишда камайтирилади.  

“Ушбу келишув 2019 йилнинг биринчи ярим йиллига давомида амал қилади. Уни қайта кўриб чиқиш учун ОПЕК аъзолари  яна бир бора 2019 йилнинг апрель ойида тўпланишади”, - дейилган хабарда.

Нефт қазиб олиш борасидаги чекловларга фақат Эрон қўшилмади. Маълумки ушбу мамлакат узоқ йиллар давомида АҚШ эмбаргоси остида бўлиб, яқинда нефт экспорт қилиш имконига эга бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча кун олдин Саудия Арабистонига турли йўллар билан босим ўтказиб, уларни нефт қазиб олиш ҳажмини оширишга ундаган эди. 

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!