Ўзбекистон олтинлари қайси давлатларда сақланмоқда?

Ўзбекистон олтинлари қайси давлатларда сақланмоқда?

Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи ва сўнгги (ягона) Давлат котиби Раҳим Ражабович ЎзАга берган интервьюсида мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистондан қазиб олинган олтин миқдори, у сақланаётган давлатлар номлари ва шу каби баъзи сирларни ошкор қилди.

Бир воқеани айтай. Мустақиликка эндигина бир ярим-икки йил чамаси бўлган эди. Мен Зарафшонга бордим: 10 ойда 10-15 тонна олтин кам қазиб олинган экан. Улар (яъни кон раҳбарлари) отдан тушсаям, эгардан тушмаган вақтлар. Бизга бўйсунмаслик ҳолатлариям бор эди, ҳаммаси саботаж қилувчи, қулоқлари ана у ёққа (Москва томонга) қараган эди. Шулар билан масалани қаттиқ муҳокама қилдик. Мен Олтин бизники, у аввал бизнинг хазинага тушади. Шундоқ бўлгач, унинг ҳисоб-китобини ҳам тўғрилаб қўйинглар. Агар сизлар биз кетиб, ўзбеклар олтинни қандай қилиб қазиб олади, конларни қандоқ ишлатади, десангиз, адашасиз. У чиримайди. Қачон қазиб олишга қурбимиз етса, ўз кадрларимиз етишиб чиқса қазиб оламиз. Унга қадар ер остида ётаверади , дея қатъий айтганман.

Бошланиш даврларида йилига 50-60 тонна олинарди. Ҳозир 2-3 марта кўпайиб кетган. У пайтда биттагина завод, яъни ГМЗ-1 бор эди, ҳозир шунақа заводдан учтаси ишлайди.

Шундай сирлар борки, уни 20 йилда, баъзиларини эса 25 йилда очиш мумкин. Уларни вақтидан олдин гапириб қўйиш қонун олдида жавобгарлик. Тўғри, биламан, лекин уларни ошкор этиш вақти келгани йўқ. Бир нарсани айта оламанки, Ўзбекистон олтинлари Англияда ҳам, Швейцарияда ҳам, ҳатто Америка банкларида ҳам бор...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!