Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кўпайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кўпайди

Марказий банк 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 26 494,1 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 26 407,3 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 86,8 миллион АҚШ долларига кўпайди), шундан халқаро валютадаги активлар — 11 846,1 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 648,0 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 25 716,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 25 494,5 миллион АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида  захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!