Ўзбекистон олимлари коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топишди

Ўзбекистон олимлари коронавирус РНКсини тез ажратиш усулини топишди

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тўплам ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга. У академиянинг Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

«SARS-CoV-2 вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30% га арзонроқ) каби устунликларга эга», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатган.

У «ENKOR» номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилган.

Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!