Ўзбекистон мусулмон сайёҳларни энг кўп жалб қилаётган мамлакатлар ўнталигига кирди

Ўзбекистон мусулмон сайёҳларни энг кўп жалб қилаётган мамлакатлар ўнталигига кирди

2019 йилги Жаҳон мусулмон сайёҳлари рейтингида Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган энг жозибадор ўн давлат қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда Global Muslim Travel Index 2019 ҳисоботида қайд этилди.

Ушбу ўнталикка, шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, БАА ва Индонезия каби мусулмон мамлакатлари кирган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ИҲТга аъзо давлатлар орасида мусулмон сайёҳлари учун қулайлиги бўйича 18-ўринни олган. Ушбу рўйхатда Малайзия, Индонезия ва Туркия мамлакатлари етакчиликни қўлган киритган. Қозоғистон ва Озарбойжон эса Ўзбекистондан кейин 19- ва 20-ўринларни эгаллаган.

Юқорида қайд этилган рейтингни тузишда мамлакатлар иқлими, хавфсизлиги, иқтисодиёти, транспорт инфраструктураси ва кўрсатиладиган хизматлар каби омиллар ҳисобга олинган..


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!