Ўзбекистон МТЖ 15 ноябрь куни Грузия билан ўйнайди

Ўзбекистон МТЖ 15 ноябрь куни Грузия билан ўйнайди

ОФК календарига мувофиқ, 8-16 ноябрь Осиёда миллий терма жамоалари учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 15 ноябрь куни 19:00 да Тбилиси шаҳридаги “Борис Паичадзе” стадионида бўлиб ўтади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Грузия терма жамоасини собиқ машҳур франциялик футболчи Вилли Саньол бошқармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!