Ўзбекистон – Молдова шартномалари инвентаризация қилинди

Ўзбекистон – Молдова шартномалари инвентаризация қилинди

Кишиневда 15 июнь куни Ўзбекистон – Молдова ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда Молдова Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазирлиги давлат котиби Татяна Молчан бошчилигидаги делегация иштирок этган.

Музокараларда икки томонлама муносабатлар, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорлик каби йўналишлардаги алоқаларнинг муҳим масалалари батафсил муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим соҳасидаги кооперация ҳамда академик алмашинувлар учун улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Шу куннинг ўзида бўлиб ўтган ТИВ вакиллари учрашувида икки томон алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризатсия қилинган ва Ўзбекистон Молдова орасида келажакда имзоланиши мумкин бўлган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилган.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон — Молдова Ҳукуматлараро комиссиясининг сўнгги учрашуви бундан 16 йил олдин бўлиб ўтган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!