Ўзбекистон Миллий атласи яратилди

Ўзбекистон Миллий атласи яратилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Миллий атлас 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистоннинг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.
Атласда мамлакатнинг табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари, табиий шароити ва табиий ресурслари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолиси, ижтимоий ва иқтисодиёт соҳалари ҳамда тарихи акс эттирилган.
Миллий атлас Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва "Картография" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академияси олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!