«Ўзбекистон» меҳмонхонасини сотиб олишга талабгор топилди

«Ўзбекистон» меҳмонхонасини сотиб олишга талабгор топилди

Қувайтнинг Alshaya Group компанияси яқинда сотувга қўйилгани маълум қилинган Ўзбекистон меҳмонхонасини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақд Repost хабар бермоқда.

14 феврал куни Alshaya Group раҳбарияти ижрочи директор Муҳаммад ал-Шая бошчилигда Ўзбекистонга келди. Мазкур учрашув Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида ташкил этилган.

Alshaya Group ўтган асрнинг 80-йилларида асос солинган йирик компания саналиб, Яқин Шарқ, Африка, Россия ва Туркия, Европада 90 дан ортиқ брендларда савдо ишларини йўлга қўйган.

Маълумот учун: Ўзбекистон меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Унинг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!