«Ўзбекистон» меҳмонхонаси давлат улуши нега сотилмаяпти?

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси давлат улуши нега сотилмаяпти?

Давлат активларини бошқариш агентлиги меҳмонхона давлат улуши нега сотилмаётгани юзасидан баёнот берди.

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси жорий йилнинг февраль ойида сотувга қўйилган эди. Баҳоланган бошланғич нарх — 33 миллион долларни ташкил этган.

Бугунги кунга қадар 50 дан зиёд маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилганига қарамай ҳеч қайси бир инвестор томонидан мазкур меҳмонхона мажмуасини сотиб олиш юзасидан аниқ таклифлар берилмаган.

Агентлик бино давлат улуши сотилмаётганининг асосий сабаблари, нарх-наво қайси мезонлар асосида белгиланган, инвестор ва тадбиркорларнинг талаб ва истаги нимада эканлигига аниқлик киритди.

«Мазкур сотиш механизми 2003 йилдан бери қўлланиб келинаётган аввалги қонунчилик талаблари ҳамда ўша кездаги жамиятнинг таъсис шартномасига асосан давлат улуши 31,6 миллион долларни ташкил этган ва бошланғич нархни ушбу қийматдан пасайтириш имкони бўлмаган. Шунинг учун бошланғич нарх 33 миллион доллар этиб белгиланган.

Инвесторлар меҳмонхона жойлашуви қулайлиги, сайёҳларни жалб этиш имконияти кенглигига қизиқиш билдирмоқда, бироқ мазкур давлат активининг бугунги кундаги реал ҳолатига нисбатан баланд экани, умуман йиллик даромадлар ҳисоб-китоб қилинганда уни қоплаш учун бир неча ўн йиллар керак бўлиши, қолаверса, хоналарнинг баландлиги ва кенглиги 4 ёки 5 юлдузли меҳмонхоналар талабига тўғри келмаслиги, бино қурилишида бетондан фойдаланилганлиги боис уни бузиб қайта қуриш ҳам катта меҳнат талаб этиши тадбиркорлар томонидан таъкидланмоқда.

Инвесторлар эса 100 фоиз улушни сотиб олиш истагини билдирмоқда.

Инвестиция мажбуриятларига кўра, мажмуани сотиб олган инвестор икки йил ичида 100 миллиард сўм миқдорида сармоя киритиши, 10 йил давомида асосий фаолият тури яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни сақлаб қолган ҳолда ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаши ва бошқарувга энг илғор менежерларни жалб қилиши талаб этилади», — дейилади хабарда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!