Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида энг кам чекувчи давлатлар учлигида

Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида энг кам чекувчи давлатлар учлигида

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эълон қилган маълумотига кўра, МДҲ мамлакатларида тамаки истеъмоли бўйича энг паст кўрсаткич Туркманистонда қайд этилган 4%. Мамлакатда тамаки маҳсулотларини эркин сотиш тақиқланган.

Чекувчилар (фақатгина эркак кишилар) тамаки маҳсулотларини фақатгина махсус давлат дўконларида сотиб олишлари мумкин. Аксарият вазиятда истеъмолчилар мазкур дўконларда эрта тонгдан навбатда турадилар.

Ўзбекистонда ҳам тамаки истеъмоли юқори даражада эмас 9%. Кейинги ўринларни Қозоғистон ва Озарбайжон эгаллаган 16% ва 18%.

Энг кўп чекувчи мамлакатлар - Россия, Грузия ва Латвия.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!