Ўзбекистон кўпроқ қайси давлатлар билан "олди-берди" қилади?

Ўзбекистон кўпроқ қайси давлатлар билан "олди-берди" қилади?

2019 йилнинг январ-октябр ойларида республикамизнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 34,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 8,89 млрд. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,4 % га ошган. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 14,8 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати – 43,3 %) ва импорт ҳажми эса 19,9 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати – 28,5 %) етди. Ҳисобот даврида 5,1 млн. АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо айланмаси қайд этилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 189 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (19,1 %), Россия Федерациясида (15,1 %), Қозоғистонда (8,4 %), Корея Республикасида (6,5 %), Туркияда (5,9 %), Германияда (2,4 %) ва Қирғизистонда (2,0 %) қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!