Ўзбекистон кимё ва нефть саноатини ривожлантириш учун McKinsey ва BCG’ни жалб қилди

Ўзбекистон кимё ва нефть саноатини ривожлантириш учун McKinsey ва BCG’ни жалб қилди

Узоқ муддатли ривожлантириш концепциясини сифатли ишлаб чиқиш ва истиқболсиз лойиҳаларга йўл қўймасликни таъминлаш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ислоҳ қилиш дастурларида кўмаклашиш ва амалга ошириш учун етакчи халқаро экспертларни жалб қилади:

  • Электроэнергетика ва энергиянинг қайта тикланувчи манбалари: Европа тикланиш ва тараққиёт банки.
  • Инвестициялар ва электроэнергетика: Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки.
  • Авиатранспорт ва унга инвестициялар: Жаҳон банки
  • Табиий газ ва унга инвестициялар: Халқаро молия корпорацияси.
  • Кимё саноати ва унга инвестициялар: McKinsey & Company
  • Нефть-газ саноати ва унга инвестициялар: Boston Consulting Group.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Геология давлат қўмитасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекнефтгаз» ва бошқа бошқармалар билан биргаликда 1 августга қадар мазкур ташкилотлар билан келишув ва битимлар имзолаш, 10 августга қадар эса улар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!