Ўзбекистон келаси йили Хитойга 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни кўзда тутмоқда

Ўзбекистон келаси йили Хитойга 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни кўзда тутмоқда

4 июнь куни Ўзбекистондаги BigAgrologistics компанияси томонидан гилос экспортини биринчи қисми Хитой Халқ Республикасига Дилшод Муллабоев бошчилиги ҳамда назорати остида етказиб берилган эди ва ХХР назоратчилари томонидан экспорт қилинган гилоснинг 40 турдаги лаборатория текширувларини ўтказиш учун намуна олинган эди.

Учрашув жараёнида ушбу лаборатория жавоблари маълум қилинди. Экспорт жараёнида гилосни қайта ишлаш, экспортга тайёрлаш вазифаларидаги ҳар бир босқични баённомадаги келишувларга асосан тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида яхши натижалар билан баҳоланди ва сертификат билан тақдирланди.

Музокаралар жараёнида бошқа турдаги ҳўл мевалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ўзбекистондан Хитойга экспорти муҳокама қилинди. Шунингдек, гилос экспортига бироз ўзгартиришлар киритиш, жумладан, экспорт қилишдан аввал метилбромид гази билан фумигациялаш жараёнини ўзгартириш таклиф этилди. Метилбромид гази билан фумигацияланган гилос бандлари тезроқ қорайиши ва тез кунларда ўз ҳолатидан ўзгариб бориши сабабли уни совуқ қайта ишлаш, яъни 15 кун давомида совуқхоналарда обработкалаш таклифи маъқулланди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистоннинг органик-биологик тоза маҳсулотлари ҳеч қандай кимёвий моддаларсиз истеъмолчига яхши етиб бориши таъминланади. Бунинг учун мутахассислар совуқ қайта ишлаш жараёнини ўрганиши ва тажриба орттириши кўзда тутилган.

«Йилдан йилга АҚШ гилоси қимматга тушиб бормоқда ҳамда совуқхоналарда кўп туриб қолаётганлиги йўқотишларни келтирмоқда. Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича 4-ўринда турар экан. Уларнинг биологик гилосини кейинги йил импорт қилиш учун Ўзбекистонга мурожаат қилишимиз мумкинлигини ва импорт қилишга тайёрлигимизни айтиб ўтаман», —  деди гилоснинг йирик импортёри бўлган жаноб Жаонинг ХХР матбуотига.

Келаси мавсумда Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасига тахминан 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни кўзда тутмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!