Ўзбекистон–Жанубий Корея университети ташкил этилади

Ўзбекистон–Жанубий Корея университети ташкил этилади

Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Солиев, Жанубий Кореянинг лифт хавфсизлиги жамғармаси раиси Шин Юн Хван ва Лифт саноати университети департаменти бошлиғи Ко Ёнг Жун ўртасида видеоконференция орқали музокаралар ташкил этилди. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувда Нурафшон шаҳрида қўшма университет ташкил этиш, лифт саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишни бошлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабарида маълум қилинган.
Июль ойида ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Лифт хавфсизлиги жамғармасини жалб қилган ҳолда Жанубий Корея лифт саноати университети Ўзбекистон томони билан учта асосий йўналиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида таклифлар тайёрлади.

Жанубий Корея вакиллари лифт саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшма таълим муассасасини яратишга тайёр. Ушбу соҳада кадрларга бўлган талаб даражасини ҳисобга олган ҳолда, муҳандислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга, жанубий кореялик ҳамкорлар мониторинг ўтказиш, лифтларнинг хавфсизлиги ва юқори даражада ишлашини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик базаси ва миллий стандартларни такомиллаштиришда бевосита иштирок этади.

Ушбу йўналишлардаги ўзаро саъй-ҳаракатлар онлайн тарзда имзоланган ўзаро Англашув меморандуми учун асос бўлди.

Барча келишувларни амалга ошириш мақсадида Нурафшон шаҳри ҳокими жанубий кореялик ҳамкорлар билан биргаликда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлашни таклиф этди.

Учрашув сўнггида жанубий кореялик ҳамкорлар Нурафшон шаҳар ҳокими таклифига биноан октябрь ойида Ўзбекистонга амалий сафар билан келиш режасини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!