Ўзбекистон икки ойда 1 млрд долларлик олтин сотди

Ўзбекистон икки ойда 1 млрд долларлик олтин сотди

2020 йил январь—февраль ойларида Ўзбекистон 1,005 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасида томонидан тақдим этилган маълумотларда сўз боради.

Маълумотларига кўра, олтин экспорти 2019 йил январь—февраль ойларига нисбатан 1,7 фоиз ўсишни ташкил этмоқда. 2020 йил январь февраль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 38,2 фоизга тенг бўлган.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!