Ўзбекистон ҳукумати 950 нафар мигрантга уйига қайтишига қандай ёрдам берди

Ўзбекистон ҳукумати 950 нафар мигрантга уйига қайтишига қандай ёрдам берди

2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати Россияда қийин аҳволда қолган 950 нафар  фуқароларига ватанига қайтишига ёрдам берди. Бу ҳақда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар қилди.

Аввалроқ Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидаги тахминан 1500 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтаришга кўмаклашиш тўғрисида келишувга эришилган эди. Улар оғир моддий қийинчиликка учраган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган ва Ўзбекистонга қайтишга пуллари бўлмаган фуқаролардир. 

Кудбиевнинг сўзларига кўра, улардан 950 нафари аллақачон уйларига қайтарилган. Вазир ҳозирда ташкилий ва логистика масалалари туфайли мигрантларни қайтариш кўпроқ вақт талаб қилаётганини қайд этди.

“Вакилларимиз бўлган Москва ва Питердан қайтаришимиз осон, лекин Россия жуда катта. Ҳозирча барча минтақаларда ёрдам бериш учун шунчаки ходимларимиз етишмайди”, - деди Кудбиев.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати Россия Федерациясининг исталган бурчагида жойлашган вақтинчалик сақлаш марказларидан ҳам ўз фуқароларини ўз ҳисобидан чиқариб кетишга тайёр. Вазирлик ҳужжатларини йўқотган мигрантларга мамлакатнинг Россиядаги элчихона ва бош консулхоналарида Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш тўловини амалга оширади.

Расмий маълумотларга кўра,  ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 2,3 миллион нафар фуқароси хорижда ишламоқда. Россия ИИВ маълумотларига кўра, Россияда қарийб 1 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритишмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистондаги хусусий бандлик агентликлари Россиянинг бўш иш ўринлари базасига уланиши хабар қилинган эди. Ўзбекистон рекрутинг агентликларини Россия иш излаш тизимига жалб қилиш масаласи Ўзбекистон-Россия давлатларининг навбатдаги ҳукуматлараро комиссиясининг меҳнат миграциясини ривожлантиришга бағишланган йиғилишида, Красноярскда муҳокама қилинган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!