«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йил охирига қадар 3 миллион йўловчи ташишни режалаштирмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йил охирига қадар 3 миллион йўловчи ташишни режалаштирмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси йил охирига қадар рекорд миқдордаги йўловчи — уч миллион кишини ташишни режалаштирмоқда. Бу 2017 йилга қараганда 16 фоизга ортиқдир. Авиаташувчи компаниянинг ўн ойлик фаолияти якунларини тақдим этди, деб ёзади «Газета.uz».

Октябрь ойи охирига қадар ўз манзилига етказилган йўловчилар сони 2,6 миллионни ташкил этди (2017 йилнинг ўхшаш даврида 2,2 миллион). Узоқ хориждан 908,1 минг йўловчи (2017 йилдаги кўрсаткич 783 минг), МДҲ мамлакатларидан — 1,2 миллиондан ортиқ (1,06 миллион) ва республика ичида 510 мингдан ортиқ (411,7 минг) йўловчи шулар жумласидандир.

«Мазкур кўрсаткичларга бажарилган рейслар сони кам бўлгани ҳолда йўловчи ўриндиқлари бандлигини ошириш ҳисобидан эришилди», — дея аниқлик киритади компания. 2018 йилнинг январь—октябрь ойларида бажарилган рейслар сони 18,4 мингтани ташкил этган, ўтган йилнинг шу даврида улар сони 19,4 мингтани ташкил этган эди.

Республиканинг ички йўналишларида йўловчилар оқимининг оширилиши 24 фоизни ташкил этди. Авиакомпания рейсларида ўн ой давомида йўловчи ўриндиқларининг бандлиги 79,4 фоизни (2017 йилнинг шу даврида 78,9 фоиз), шундан узоқ хорижга рейслар — 74,9 фоиз (74,5 фоиз), МДҲ мамлакатларига — 86,6 фоиз (86,5 фоиз) ва ички рейслар — 67,1 фоиздир (62,2 фоиз).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!