“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Владивостокка парвозларни йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Владивостокка парвозларни йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 15 сентябрдан бошлаб Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейсларини жорий этади.

Парвозлар ҳафтанинг шанба кунлари Boeing-767 самолётларида амалга оширилади.

HY-707 рейси Тошкентдан маҳаллий вақт билан 08:30да учиб кетади ва Владивостокка соат 20:10да қўнади. HY-708 рейси Владивостокдан 22:00да парвоз қилади ва Тошкентга соат 00:40+1да етиб келади.

Илгари авиакомпания мазкур йўналиш бўйича фақат чартер парвозларини амалга ошириб келаётганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!