«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ислом Каримовнинг ўғли берган даъво аризасига жавоб берди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ислом Каримовнинг ўғли берган даъво аризасига жавоб берди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Пётр Каримовга бўшагандан сўнг унга ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳужжатларни олиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот котиби Зумрад Шаджалилова маълум қилди. 

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилган.

Даъво аризаси қуйидагича мазмунда топширилган: "тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар".

Суд йиғилиши 24 октябрга тайинланган.

Пётр Каримов 2004 йилдан 2017 йил апрель ойигача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москва филиали компаниянинг бош вакилининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

“Каримов Меҳнат кодексига асосан ўз хоҳишига кўра бўшаган. Биз буйруқларни кўтардик ва бу факт тасдиғини топдик”, - деди Шаджалилова.

Пётр Каримов 1969 йилда туғилган. ОАВ маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда у Москва вилоятида истиқомат қилади.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!