“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипта харид қилиш бўйича янги онлайн-тўлов усулини қўшди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипта харид қилиш бўйича янги онлайн-тўлов усулини қўшди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси чипталарни сотиб олиш бўйича онлайн-тўлов усулларига MasterCard тўлов тизимини қўшди.

Илгари йўловчилар чипта сотиб олиш учун фақат UzCard ва VISA карталаридан фойдаланишлари мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2016 йилнинг 18 октябридан бошлаб чипталарни интернет орқали сотиб олиш хизматини ишга туширгани, йўловчилар авиакомпания расмий саҳифаси www.uzairways.com га кириб керакли йўналиш, сана ва чипта турини танлашлари, чипталар сотиб олинганда йўловчиларга йўналиш квитанцияси берилиши, пул тўлангани ҳақида маълумот смс хабари орқали юборилиши ҳақида маълумот бергандик.

Аэропортда рўйхатдан ўтишда электрон авиачипта қоғозини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш кифоя. Интернет орқали чипта брон қилиш ва сотиб олиш парвоздан камида 3 соат олдин амалга оширилиши мумкин. 

Шунингдек, Ўзбекистонда йўловчилар 2017 йил июн ойидан “Ўзбекистон темир йўллари” поездларига онлайн чипталар сотиб олишлари мумкин.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!