Ўзбекистон ҳаво флоти кунида Мудофаа вазирлиги авиашоу ўтказди

Ўзбекистон ҳаво флоти кунида Мудофаа вазирлиги  авиашоу ўтказди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан “Чирчиқ” полигонида тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар соҳанинг бугунги кундаги ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади. Маросимда йиғилганлар учун замонавий учиш техникалари намойиш этилди ва ўзига хос авиашоу ташкил қилинди.

Шунингдек, тадбир бошида ҳарбий учувчиларни ёд этиш монументига ташриф буюрилиб, марҳум учувчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ёдгорлик монументи ёнида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестрининг мусиқий чиқишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.

Ундан ташқари, маросимда мудофаа вазирлигининг бир қатор масъул офицерлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди. 

Маросимда ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йил август ойининг учинчи якшанбасида Ўзбекистон авиацияси ташкил қилинган кун нишонланади. Ушбу кун Ўзбекистон ҳаво флоти соҳасида ишлаётган ходимларнинг касб байрами ҳисобланади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!