Ўзбекистон ҳамда Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсга старт берилди

Ўзбекистон ҳамда Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсга старт берилди

Барча ўзбекистонликлар ва дунёдаги яна миллионлаб шахмат мухлислари йигитларимизни қўллаб-қувватлаб, мухлислик қилишмоқда.

Ўйинни мана бу саҳифа ( https://chess24.com/en/watch/live-tournaments/olympiad-chennai-2022-open/11/3/1 ) орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Қизиқ фактлар:

— Нодирбек Абдусатторов Аниш Гири билан жорий йил февраль ойидаги Airthings Masters турнирида дуранг ўйнаганди ( https://chess24.com/en/watch/live-tournaments/meltwater-champions-chess-tour-airthings-masters-2022-prelims/1/1/2 ). Ўтган йилги FIDE Жаҳон кубогида эса 4 та ўйинда 3:1 ҳисобида Аниш Гирини мағлуб этганди ( https://chess24.com/en/watch/live-tournaments/sochi-fide-world-cup-2021/3/16/4 ).

— Нодирбек Якуббоев ҳамда унинг рақиби Йорден Ван Форест турнирда тўлиқ 10 та партия ўйнаб, ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган 6 нафар шахматчилар сафида бор. Яъни иккаласи ҳам 10 та ўйинда умуман ютқазмади.

— Жавоҳир Синдоров ва унинг рақиби Бенжамин Бок турнирда бир хил натижа кўрсатган: 9 имкониятдан 6 очко. Тенг кучли рақиблар.

— Жаҳонгир Воҳидовга ҳам кўз тегмасин, ҳали бирор марта мағлуб бўлмади. 7 имкониятдан 5,5 очко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!