Ўзбекистон Германиядан ИҲТТ рейтинги бўйича ёрдам сўради

Ўзбекистон Германиядан ИҲТТ рейтинги бўйича ёрдам сўради

Ўзбекистон ҳукумати Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) таснифи бўйича миллий кредит рейтингини қайта кўриб чиқишда ёрдам беришини кутмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Ўзбекистон ИҲТТ рейтингида кредит хатари таснифи бўйича 6-мамлакатлар гуруҳидадир. «0» гуруҳидаги мамлакатлар энг молиявий жиҳатдан ишончли, сўнгги «7» гуруҳда иқтисодий кўрсаткичлари паст бўлган давлатлар жойлашган.

«Биз ИҲТТ таснифи бўйича Ўзбекистон кредит рейтингини қайта кўриб чиқиш масаласида Германия ҳукумати кўмагига умид қилмоқдамиз. Жорий таснифда Германия ва Европа банклари учун молиялаштириш, Осиё банкларига қараганда нисбатан жозибадор эмасдир», деди Тошкентдаги Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро комиссияси мажлисида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов.

Қудратовнинг сўзларига кўра, республикада рейтингда ўз позициясини яхшилаш учун барча шароитлар мавжуд.

«Миллий валюта тўлиқ конвертациясини таъминлаш, даромадларни қайтариш бўйича чекловларни бекор қилиш, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМ 20 фоизидан ошмаслиги ҳисобга олиниб, барча омиллар Ўзбекистоннинг ИҲТТ рейтингидаги ҳозирги позициясини қайта кўриб чиқишнинг барча имконияти ва мавжудлигини кўрсатиб турибди. Германиянинг ИҲТТдаги ўрни эътиборга олинса, биз ушбу масала бўйича сизнинг маъмуриятингиз ёрдамига таянамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!