Ўзбекистон Германия фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этди

Ўзбекистон Германия фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этди

Ўзбекистонда 2019 йил 15 январдан Германия фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.

Қўмитага кўра, визасиз тартиб жорий этилишига Германия фуқаролари томонидан Ўзбекистонга кириш электрон визаларидан фойдаланиш кўрсаткичининг юқорилиги сабаб бўлди. 2018 йил 28 декабрь ҳолатига уларни 1 089 киши расмийлаштирган. Бу билан Германия фуқаролари мазкур дастурдан фойдаланган давлатлар рўйхатида 10-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, ўтган йил давомида Ўзбекистонга Германиядан 18 минг киши келган бўлиб, бу 2017 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!