Ўзбекистон футзал миллий жамоаси тарихда илк бор ЖЧ плей-оффига йўл олди

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси тарихда илк бор ЖЧ плей-оффига йўл олди

Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида В гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий жамоаси Ҳусниддин Нишонов ва Анасхон Раҳматовнинг суперголлари эвазига Мисрни мағлуб этди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Россия Гватемала устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу тариқа гуруҳдан Россия 9 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Қолган 3 жамоа 3 очкодан тўплади ва тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон (-2) 2-ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк бор мундиал плей-оффига йўл олди.

Гватемала (-5) учинчи, Миср (-7) сўнгги ўринни эгаллади. Гватемала бошқа гуруҳлардаги натижаларни кутади — КОНКАКАФ вакилида энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида 1/8 финалга чиқиш имконияти бор.

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси тарихда илк бор ЖЧ плей-оффига йўл олди

ЖЧ. В гуруҳи
3-тур. 18 сентябрь
Миср — Ўзбекистон 1:2

Голлар: Ийд (19) — Нишонов (2), Раҳматов (14).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев., Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Рустам Умаров.

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси тарихда илк бор ЖЧ плей-оффига йўл олди

Гватемала — Россия 1:4
Голлар: Альварадо (25, пенальти) — Афанасьев (2), Асадов (10), Абрамов (14), Антошкин (27).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!