Ўзбекистон футболи мавсуми куз-баҳор форматига ўтадими?
Ўзбекистон футболи мавсуми куз-баҳор форматига ўтадими?
Кеча — 2 октябрь куни Суперлига ва Про лига клублари раҳбарлари иштирокида Лига Умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишнинг асосий режаларидан ташқари Лига 3 та мавзуда клублар билан фикр алмашди. Улар орасида клублар футболи мавсумини ўзгартириш режаси илк бор кун тартибига олиб чиқилди.
Бу ҳозирча фақатгина ўрганишларни бошлаш учун хизмат қилиши тушунтириб ўтилди. ОФК клублар миқёсидаги мусобақаларни ўтказишда конфедерациянинг географик жиҳатдан катталигини инобатга олган ҳолда, уларни икки минтақага бўлишни афзал билади. Ғарбий минтақада иштирок этадиган мамлакатлар кесимида олиб қаралса, биз учун асосий рақибларнинг деярли барчаси куз-баҳор форматида мусобақалар ташкил этади. Бу тенденция сўнгги йилларда янада авж олаётганидан келиб чиқиб, Япония ҳам ўз ички мусобақаларини куз-баҳор форматига ўтказди. Яқин келажакда Хитой, Жанубий Корея, Ўзбекистон каби мамлакатларда ҳам мазкур мавзуни атрофлича таҳлил қилиш зарурати вужудга келмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Лига биринчи қадам сифатида клублар билан шу хусусда фикр алмашишни бошлади. Яқин келажакда биз куз-баҳор формати масаласида:
— футбол майдонлари парвариши учун масъул бўлган агро