Ўзбекистон фуқаросининг жасади 6 ойдан бери музлаткичда ётибди – Қримдаги манба

Ўзбекистон фуқаросининг жасади 6 ойдан бери музлаткичда ётибди – Қримдаги манба

Қримда хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган Ўзбекистон фуқаросининг жасади олти ойдан бери музлатгичда ётибди, деб хабар беради “АН-Крым”. Бу ҳақда Central Asia ёзмоқда.

Aйни вақтда жиноят иши ҳали дастлабки тергов босқичида. Aдвокатлар экспертиза билан танишадилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқароси A. Р. жорий йилнинг 11 май куни Симферополда ҳибсга олиниши вақтида отиб ўлдирилганди.

Тергов маълумотларига кўра, у қаршилик кўрсатган ва хавфсизлик ходимлари ўт очишга мажбур бўлган. Кейинроқ марҳумнинг турмуш ўртоғи С. Б. ватанига чиқариб юбориш учун хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. У ҳамон марказда – Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияга уни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликни тавсия қилди. Аёл айбсиз бўлса-да, Ўзбекистонда судланиши мумкин, дея таъкидлаган Европа суди.

Марҳумнинг рафиқаси ва адвокатларининг жасадни дафн қилиш учун топшириш ҳақидаги такрорий илтимослари тергов ҳаракатлари зарурати туфайли рад этилди, деб ёзади "Крымская солидарность" гуруҳи.

А.Р.га нисбатан “Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аёли судда марҳум эрини оқлашга ҳаракат қилмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!