Ўзбекистон фуқароси Россияда 23 йилга қамалди

Ўзбекистон фуқароси Россияда 23 йилга қамалди

Россиянинг Самара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Адҳамхон Аҳмедовга суд ҳукм чиқарди. У 23 йил озодликдан маҳрум қилинди.
 
Адҳамхон Аҳмедов жазонинг дастлабки 5 йилини қамоқхонада, қолган муддатни қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди.
 
Жиноятчи Самара вилояти ҳудудида ноқонуний яшаган. Уни экстремистик ҳаракатга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олишга уринишганда, икки нафар полиция ходимини пичоқ билан жароҳатлаб, қочиб кетган.
 
Воқеа ўтган йили 2 августда рўй берган. Аҳмедов жорий йил январь ойида Саратов вилоятида қўлга олинган.

Адҳамхон Аҳмедов Россия ҳудудида айнан нима иш билан шуғалланганини аниқлашга Россия Федераль хавфсизлик хизматининг Самара вилояти бошқармаси ёрдам берган. Маълум бўлишича, ёш йигит ИШИД ғояларини тарғиб қилган.
 
Адҳамхон Аҳмедов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-, 205.5-, 205.1-, 282-, 205.2-моддаларининг турли қисмлари билан айбдор деб топилган.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!