Ўзбекистон фуқароси Боку шаҳрида вафот этди

Ўзбекистон фуқароси Боку шаҳрида вафот этди

Ўзбекистон фуқароси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мамлакатнинг Озарбайжондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра,  2019 йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳридан Боку шаҳрига келган Ўзбекистон фуқароси Муратов Баҳодир Маҳамадаминович, 20.02.1974-йилда туғилган, 19 май куни вафот этди.

“Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра маълум бўлдики, ўлим ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида содир бўлган”, - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Б.Муратовнинг қаридошларини қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишларини сўраган: +99899-860-89-98 (Тошкент шаҳри), +99450-298-33-11, +99412-497-25-52 (Боку шаҳри, Ўзбекистон элчихонаси).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!