Ўзбекистон фуқароларидан бири махсус поездга чиқариш чоғида вафот этди

Ўзбекистон фуқароларидан бири махсус поездга чиқариш чоғида вафот этди

2020 йил 19 сентабрь куни ҳамюртларимизни махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири – 1987 йил 13 сентабрда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Ж. “Лихая” станцияси олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва тез тиббий ёрдам етиб келгунича у вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилди.

Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бу ватандошимиз палаткали лагерда яшамаган. Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач, Р. Ж. соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентабрь куни Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва у ердан “Лихая” станциясига олиб борилган.

Фуқаронинг коронавирус билан касаллангани тасдиқланмаган.

Марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ўзбекистонга жўнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!