Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди: "Бу ҳудудларга бора кўрманг"

Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди: "Бу ҳудудларга бора кўрманг"

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда бўлиб туран ёки боришни режалаштирган фуқароларни у ердаги табиий офат юз берган ҳудудларга бормасликка чақирди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши натижасида сув тошқинлари ва ўпирилишлар содир бўлмоқда. Элчихона мутасаддилари Ўзбекистон фуқароларидан ушбу ҳудудларга яқин бормасликни сўради

Вазирлик маълумотига кўра, Ҳиндистонда юз бераётган тошқинлар ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлган.  Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлган. 

Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!