Ўзбекистон фонд биржасидаги савдо айланмаси 8 марта тушиб кетди

Ўзбекистон фонд биржасидаги савдо айланмаси 8 марта тушиб кетди

 

ТОШКЕНТ (Turon24) – Ўтган ҳафта "Тошкент" фонд биржасидаги хафталик савдо айланмаси 12,4 млрд сўмни ташкил қилди. Бу 29 октябрь – 2 ноябрь ҳафтасида қайд этилган кўрсаткичдан 8 баробар кам, дея хабар бермоқда биржа ахборот хизмати.

Ҳафта давомида 567,2 млн дона акциялар сотилган. Акцияларнинг деярли 86 фоизи тижорат банкларига тегишли.

Энг йирик битим 5 ноябрь куни “Ravnaq-bank” ХАТБнинг 8 млн дона оддий акцияси билан 8 млрд сўм миқдорида тузилди.

Ўтган ҳафтада битимлар сони бўйича “Kvarts” АЖ етакчилик қилди. Унинг 26,4 минг дона акцияси билан 140,1 млн сўмлик 87 та битим тузилди.

29 октябр – 2 ноябр хафтасида фонд биржасидаги савдо айланмаси 101,3 млрд АҚШ долларини ташкил қилган эди. Бу 2018 йилдаги ҳафта давомида қайд қилинган энг юқори даражадаги савдо айланмаси ҳисобланади.

Йил давомида умумий ҳисобда биржада 535,5 млрд АҚШ доллари қийматидаги 8,8 мингта битим имзоланган.

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида "Тошкент" фонд биржасида биржа савдолари ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,8 баробар ошди ва 329,8 млрд сўмни ташкил этди.

Manba: turon24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!