Ўзбекистон Фанлар академияси Ерга астероид урилиши масаласига ойдинлик киритди

Ўзбекистон Фанлар академияси Ерга астероид урилиши масаласига ойдинлик киритди

Шу кунларда интернет тармоғида 1 февраль куни Ерга астероид урилиши ва сайёрамиздаги ҳаёт хавф остида қолиши ҳақида хабарлар урчиб кетди. Ўзбекистон Фанлар академияси мазкур масалага қуйидагича муносабат билдирди:

Бу хабар билан танишиб чиққанимиздан сўнг, унинг мутлақо уйдирма экани маълум бўлди. Чунки, 2019 йилда Ерга яқинлашувчи астероидларнинг рўйхати астрономларга аввалдан маълум ва улар мунтазам мониторинг қилиб борилади. 2019 йилнинг апрель ойигача Ерга яқинлашиши кутилаётган астероидларнинг сони 20дан ортиқ бўлиб, уларнинг ўртача яқинлашиш масофаси 5 млн километрни ташкил этади. 2019 йилнинг 1 февралида Ерга яқинлашувчи астероид шу йилнинг январь ойида очилган бўлиб, унга 2019АВ2 деб ном берилган. Унинг ўлчами 150-340 метрни ташкил этиб, у Ерга 6 млн километргача яқинлашади. Бунда унинг траекторияси Ерга йўналтирилган чизиққа тик йўналишда бўлади. Астероиднинг Ерга бундай масофада яқинлашуви ва юқоридагича траекторияга эгалиги туфайли у Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди .

Аввалроқ, Петербург давлат университети олимлари 2004 йили аниқланган Апофис астероиди Ерга қулайди деган тахминни илгари суришганди.


Солиштириш учун: Ердан Ойгача масофа 357 104 километр (перигей)дан 406 696 километр (апогей) гачани ташкил этади. Хомаки ҳисоблаганда ҳам 2019АВ2 астероиди 1 февраль куни Ер ва Ой ўртасидагидан камида 15 баравар олис масофадан (6 млн. км.) ўтиб кетади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!