Ўзбекистон — Фаластин учрашувини баҳрайнлик ҳакамлар бошқариб боради

Ўзбекистон — Фаластин учрашувини баҳрайнлик ҳакамлар бошқариб боради

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 19 ноябрь, сешанба куни ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. «Пахтакор» стадиони мезбонлик қиладиган баҳс 17:00 да бошланиши белгиланган.

Маълум қилинишича, мазкур учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам – Наваф Шукралла. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ва Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон ёрдам беради.

Захира ҳаками – Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!