Ўзбекистон энг кўп лимонни яна Россияга экспорт қилди

Ўзбекистон энг кўп лимонни яна Россияга экспорт қилди

Ўзбекистон январь-март ойларида Россияга 898 тонна лимон экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон январь-март ойларида 6 та хорижий давлатга 1,6 минг тонна лимон экспорт қилган. Уларнинг қиймати 1,7 млн долларга тенг.

Россия бу сафар энг кўп лимон харид қилди ва бошқа давлатлар ичида етакчи бўлди. Кейинги ўринни Қозоғистон (433 тонна) ва Қирғизистон (246 тонна) эгаллади.

Хорижга энг кўп лимонни Фарғона вилояти экспорт (594 тонна) қилди. Тошкент вилояти – 334 тонна, Хоразм вилояти – 226 тонна, Сурхондарё вилояти – 147 тонна.

Айтилишича, лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 50 тоннага камайди.

Эслатиб ўтамиз, январь-февраль ойларида Ўзбекистон лимонларини харид қилишда ҳам Россия етакчи бўлганди. Икки ой давомида у ерга 715 тонна лимон экспорт қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!