Ўзбекистон экологлари ҳам ўз формасига эга бўлади — Ҳукумат қарори

Ўзбекистон экологлари ҳам ўз формасига эга бўлади — Ҳукумат қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси тизими ходимларининг форма кийимлари ва ажратиш белгилари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2018 йил 19 декабрдаги №737-сонли қарори қабул қилинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 27 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг форма кийимларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ–2800 сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги №310-сонли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси тизими ходимларининг ягона мундирлаш намунасини яратиш мақсадида уларнинг форма кийимлари ҳам ажратиш белгиларни тасдиқлади.Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофазаси Давлат қўмитаси форма либосларини тикиш учун миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўрнатилган тартибда танлов (тендер) савдолари ўтказади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!