Ўзбекистон дунёдаги энг йирик “ATOMEXPO-2022” ядро форуми иштирокчиси бўлди

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик “ATOMEXPO-2022” ядро форуми иштирокчиси бўлди

Форум Россияда 2009 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

Бу галги тадбирда 50 дан ортиқ давлатдан электроэнергетика соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда. Улар саноат чиқиндилари, ядро технологиясининг энергиядан ташқари қўлланилиши ва ядро соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилади.

“ATOMEXPO-2022” кўргазмасида Ўзбекистон номидан “Узатом” агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институти, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва МИФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали ходимлари иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!